Зомин Халқ боғи

Жойлашган ўрни: Ўзбекистон Республикаси, Жиззах виоятининг Зомин тумани ҳудудида, туман марказидан 25 км (Жиззах шаҳридан 55 км) узоқликда
Кўлами: Шимолдан Жанубга - 30 км, Шарқдан Ғарбга эса 17 км гача чўзилган.
Ташкил топган вақти: 1976 йил, 8 сентябр.
Штатдаги ходимлар сони: 26 та ходим, 8 та ўрмончи, 4 та егер.
Майдони: 24110 гектар, жумладан ўрмонлар - 12130 га; ўрмон олди ерлари - 16783 га, ўрмондан узоқ ҳудудлар- 7327 га.
Ёғин миқдори: йиллик 700-800 мм.
Боғдаги энг юқори нуқта: Шаукартау тоғи (4030 м)
Қобур тоғи (3925 м)
Искандар тоғи (3945 м)

Тавсиф: Зомин Халқ боғии ноёб тоғ арча экотизимини сақлаю қолиш ва соғломлаштириш мақсадида ташкил қилинган. У икки ҳудудга: соғломлаштириш ва ҳимоя ҳудудларига ажратилган. Туркистон тизмасининг Жануби ва Жанубий-Шарқидаги мустаҳкам тоғ тўсиқларининг борлиги ва шимолий тарафдан ҳудуднинг анча очиқлиги боғнинг микроиқлимига сезиларли таъсирини кўрсатади.

Геоботаник ҳудудлаштириш бўйича арча ўрмонларининг икки хил тизмалари ажратиб кўрсатилади. Булар термофил ва микротермофил арча тизмаларидир. Халқ боғи ҳудуди табиий шифохона саналиб, мазкур ўлка аҳолисининг севимли дам олиш масканига айланган. Боғда экосаёҳатчилар учун етарлича шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Ушбу боғнинг ҳудудида 50 дан ортиқ шифобохш гиёҳлар ва озиқ ўсимликлари ўсади.