Зомин меҳмон уйлари

"Гранд Заамин" меҳмон уйи. Ушбу меҳмон уйи Ўриклисой қишлоғида жойлашган бўлиб, 30 тагача саёҳатчига хизмат кўрсата олади. Иккита алоҳида уйдан иборат ва уларда 6 тадан хона бор. Меҳмонлар учун барча шароитлар яратилган. Маълумот учун телефонлар: +998 91 595 71 51/ +998 95 504 71 51(Дилмурод Бабакелдиев)

«Қурбоной» меҳмон уйи, Дуоба қишлоғида жойлашган, 10 гача сайёҳларни қабул қила олади. Мевали дарахтлар ва сўрилари бор боғ ҳудуди анча катта. Маданий хордиқ дастури сифатида театрлаштирилган кўриниш «Келин-салом» миллий урф-одати кўрсатилади.

 Маълумот учун телефон: +998 95 504 64 79 (Ўрозбой Есиргапов)

+998 91 940 70 56


«Тўлқин-ака» меҳмон уйи 12 тагача сайёҳларни қабул қила олади. Хоналарда мебеллар бор. Катта боғ ҳудудида сўрилар ва шийпончалар мавжуд. Маданий хордиқ дастури сифатида халқ оғзаки ижодидан чиқиш қилинади

«Абдулла ака» меҳмон уйи – 10 тагача сайёҳни қабул қила олади. Катта ҳудудга эга бўлган боғда сўрилар ўрнатилган. Маданий хордиқ дастури сифатида уй эгаси “асал байрами” ташкил қилиб, унда сайёҳлар турли навдаги асаллардан татиб кўришлари ва асалнинг тарихи ҳақида ҳикоя эшитишлари мумкин. Унинг ҳудудида кичиккина зоопарк ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

«Барно опа» меҳмон уйи 6 та гача сайёҳларни қабул қилиши мумкин. Боғ ҳудуди унча катта бўлмаса-да, тоза ва озода. Маданий хордиқ дастури сифатида миллий кийим безаклари ва сўзана тикиш санъатига эга бўлган «Барно опа» меҳмон уйи эгаси сайёҳларга ўз ишларини намойиш қилиб, унинг алоҳида томонларини сўзлаб беради.

"Муҳаббат опа" меҳмон уйи. Пешағор қишлоғида жойлашган, 10 тагача меҳмонга хизмат кўрсата олади. Хоналар миллий безаклар билан безалган. Ҳовлисида мевали боғ, ҳовуз ва сўрилар бор. 

Маълумот учун: + 998 94 345 55 02(Алишер Илашев)


Бу меҳмон уйлари Зомин тумани харитасига киритилади ва сайёҳларнинг осон топиб олишлари учун йўл четларига меҳмон уйлари номлари кўрсатилган белгилар ўрнатилади.

"Гранд Заамин" меҳмон уйи расмларда: