Қўрғонтепа (Ўрдатепа)

 
Қўрғонтепа (Ўрдатепа) Зомин тумани марказида, шу номдаги сойнинг чап қирғоғида жойлашган. Ушбу ёдгорлик бир неча марта мутахассислар эътиборини тортган. Ҳозирги кунга келиб у деярли ўз шаклини йўқотиб бўлган. Унинг қалъа қисми ёдгорлик остида режалаштирилган бўлиб, унга туташган ерд сквер ва тураржойлари билан банд. Олимларнинг маълумотларига кўра 1973 йилда унинг ўлчамлари 100x95 м , баландлиги  14 м. ни ташкил этган. 

1-қазилма (4x6 м), ёруғлик тушишига мўлжалланган, кичик туширилган майдонда, қалъанинг жанубий ғарбидан 15 м узоқликдаги ҳудудида  жойлашган. Майдончанинг юқори тарафи тўла ўтлар билан қопланган, ҳамма жойида этнографик сопол ва пишиқ ғишт бўлаклари учрайди. Қазилма ишлари давомида иккита асосий қатлам аниқланиб, улар этнографик (I—III поғоналар) ва ривожланган ўрта асрларга тегишли ҳисобланади. Юқори поғона пастги поғонадан, нафақат топилмалар характери, балки анча юмшоқ қумнинг  ранги (тўқ, кулранг) билан ҳам фарқ қилади.  Пастки қатламнинг раги эса очроқ – дарахт ранглидир.

Қазилманинг жанубий тарафи, биринчи қаватида қизартириб куйдирилган катта доғ ва бир неча кулхона аниқланган. Кўп миқдордаги суғориш учун ва суғориш учун ишлатилмайдиган сопол буюмлардан ташқари пишиқ ғиштлар ҳам топилган. Улардан бири тўлиқ сақланиб қолган (26x26x5 см). Шунингдек чинни буюмлар, бирор шакл англатмайдиган темир бўлаклари, ҳайвон суяклари ва бирмунча катта тошлар ҳам қазиб чиқарилган. Қазилманинг шимолий тарафидаги тупроқнинг баъзи жойлари зич, хом ғишт терилган йўллар ва пахсалар учрайди. III қаватда эса сопол идиш қолдиқлари, яроқсиз идишлар, ойна топилган. Қазилманинг бутун майдони бўйлаб бу ерда қизғин ҳаёт бўлганлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.
III поғонанинг ўртасида майда шағалдан иборат жуда қаттиқ қатлам учрайди. Бу ерда қандайдир суюқлик идиши ёки канал йўли бўлганлиги ҳам эътимолдан ҳоли эмас. Шунингдек бу шағал ётқизилган майдонча ёки йўлак бўлиши ҳам мумкин. Мазкур шағал майдонча қуйи ва юқори қатламларни ажратиб туради. Унинг остидан эса қорахонийлар даврига оид буюмлар ўрин олган.