Тўрткўлтепа

 
Бу ёдгорлик Работ-Зомин йўлининг чап тарафида, Зомин туманининг Шўрчи қишлоғида жойлашган. Ташқаридан 106 х106 метрли квадратга ўхшайди ва баландлиги 2,5-3 метрни ташкил қилади. 

Тўрткўлтепа ўз даврида мавжуд кўплаб карвонсаройлардан бири бўлиб, Самарқанддан Зоминга йўл олган йўловчиларга хизмат кўрсатар эди.
 
 1990-йилларнинг иккинчи ярмида ўтказилган археологик қазилма ишларида ушбу карвонсаройга кириш эшиклари топилган. Дарвоза ҳимоя  деворининг қоқ марказида жойлашган. Дарвоза атрофидаги деворлар арк кўринишида хом ғиштдан қурилиб, унинг қалинлиги тахминан 2,5 метрни ташкил этади.  

Тўрт тарафдан ҳимоя деворларига эга бўлган карвонсарой ичида яшаш хоналари ва омборхоналар жойлашган. Асосий ҳаракат воситаси бўлган туялар, отлар ва бошқа ҳайвонлар ҳовлида сақланган. 

Археологик қазилма ишлари вақтида топилган тарихий ёдгорликлар Сомонийлар (Х аср) ва Қорахонийлар (XI-XII асрлар) сулоласи ҳукм сурган даврларга тегишлидир.
Тўрткўлтепанинг гир айлана сурати:
 Тўрткўлтепа