СЕВИМЛИ МАШҒУЛОТ

Ҳар қандай саёҳатчи, албатта ўзи борадиган жойда бирор машғулот билан машғул бўлади. Кимдир ҳудуднинг чиройли табиатидан баҳраманд бўлса, кимдир маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, юриш-туриши билан танишишга интилади. Яна бошқаси эса мазкур жойнинг соф ҳавосидан нафас олиб, ўз саломатлигини яхшилашга ҳаракат қилади. Бу бўлимда биз юқорида таъкидланган мақсадларда келган меҳмонларга маълумот беришга ҳаракат қиламиз.