Саёҳатчиларга

Тумандаги мавжуд ноёб рекреацион ресурслар турли хилдаги туризм йўналишларини ривожлантириш имконини беради. Натижада, Зомин тумани экологик, маданий-маърифий ва фаол хордиқ ҳаваскорлари учун қатор хизматларни таклиф қила олади. Туристик операторлар (туристик фаолият субъектлари), туризмнинг турли кўринишлари ва турлари бўйича ишлаб чиқилган йўналишларнинг мавжудлиги Зомин  туманида ва ҳудудда туристлар учун янги маҳсулот яратиш мумкинлигидан далолат беради.