Оқтепа

 
Оқтепа Зомин тумани марказида, Зоминсувнинг ўнг қирғоғида,  Қўрғонтепа (Ўрдатепа)дан 0.8-1 км шарқда жойлашган бўлиб, унда едгорлик мажмуаси мавжуд. Ёдгорлик жануб ва шимол тарафдан автомашина йўллари, шарқ ва ғарб тарафдан тураржой бинолари қурилгани сабаб, анча йўқолиб кетган.У минора ва унга ғарбдан туташган ҳудуддан иборат бўлиб, ҳозирда христианлар мозори сифатида ишлатилиб келинади. Сақлаб қолинган қисми (туташган ҳудудни ҳисобга олмаган ҳолда) нинг ўлчамлари 51x52 м, баландлиги 15 м. дан кўпроқни ташкил этади. Унинг юқори майдончаси ковлаб ташланган. Ҳамма тарафдан; хом ғишт деворлар, хирмон қилинган ва кўл бўлган қатламлар,куйдирилган жойлар, тош ётқизиқлар, кўплаб сопол  буюмлар ва ҳайвон суякларига кўра  бу ерда қизғин ҳаёт бўлганлигини хулоса қилиш мумкин. Хом ғишт деворлар Оқтепанинг шимолий шарқи ва жанубий қисмларининг очилган юқори қисмларида учрайди.

Ёдгорлик бир неча бор  мутахассисларнинг эътиборини тортган. Тепанинг шимолий кесимида улар томонидан X—XII асрларга тегишли сопол печ  ҳам топилган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра (Оқтепа маҳалласи), ёдгорликнинг ўнг тарафида, яқинда ҳам, ҳунармандларнинг ғишт куйдирувчи печи бўлганлигини айтиб беришади.

Оқтепанинг  жанубий тарафида катта қолипли ғиштдан қилинган девор ёнида қудуқ қазилган бўлиб, унинг ўлчамлари — 3x5 м. Кейинчалик у 5x5 м. гача кенгайтирилган.  Қазилма ишлари XXIV қаватдан, тепаликнинг геодезик минораси остида жойлашган реперли бетон устундан бошланган. Даставвал ювилган жойлар олиб ташланган. Унинг остида эса археологик материал билан аралашган анча юмшоқ  грунтли қават мавжуд. Қазилма ишлари юқорида таъкидланган девор атрофи бўйлаб пастга қараб олиб борилган. XXV поғона бошида қалинлиги 55 см бўлган шағал қават ётқизилган қандайдир яхши сақланган даража қазиб чиқарилган. 

Ўз навбатида бу шағал қатлам анча катта тошлар устига ётқизилган. Айтиб ўтилган даража ва шағал қатлам қудуқ бўйлаб тўлиқ қопланмаган,  балки унча кенг бўлган йўлак сифатида унинг шарқий тарафида жанубдан шимолга қараб чўзилган. Ҳудди шундай шағал қатлам ёдгорликнинг бошқа жойларида ҳам бор. XXX поғона ўртасида ҳалқоб қатламлар аниқланган. Бу ерда ўрта аср деворлари ярим доира бўлиб қурилган. Бу шакл қорахонийлар даврида қилинган бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Қазилма ишлари мобайнида шу даврга тегишли тўртта бодроб топилган.

XXX поғонадан бошлаб қудуқ майдони қисқариб боради ва қазилма ишлари унинг жанубий тарафида тор ҳандақ  бўйлаб давом этган. Ҳалқоб қатлами анча майда тошлар қатлами, чиринди ва куйдирилган қисмлар қатлами остидан ўтган. Ҳалқоб қатламида хумларнинг деворлари ва тошлар топилган.