«Кўк тўнли ота» зиёратгоҳи

 
 «Кўк тўнли ота» зиёратгоҳи 2,4 га майдонда, Зомин туман марказидан 5 км узоқликда, Зомин-Бахмал тоғ автойўли четида жойлашган.

Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи тарокима» солномасида Кангли қишлоғининг «Кўк тўнли» тахаллусли йўлбошчиси ҳақида келтирилган. 

Маҳаллий афсоналарда айтилишича, «Агар бу ерларга дилда ишонч билан дарахт кўчати ўтқазилса, у албатта кўкаради!» 

Ёдгорлик тошида у ерга дафн этилган шахс «Вазир Соҳиб Забонбой, 1209 йил вафот қилган» номи ўйиб ёзилган. Ушбу мозор 2006 йил археолог Тўра Эргашев томонидан топилган.